Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУАММОЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА ВА БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
2024-01-25 20:14:56 518
#Республика_ишчи_гуруҳи
Хабар берганимиздек, айни кунларда туманимиз маҳаллаларида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ва ташкилий чора-тадбирларга услубий кўмаклашиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан маҳаллаларда муаммолар ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, бугун Гармдон, Борот, Шаҳартепа ва Лойсон маҳаллаларида бўлган Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан маҳаллардаги ижтимоий-маънавий муҳит, аҳоли айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш каби бир қатор масалалар ўрганилди.
Ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъул ташкилотларга кўрсатмалар, йўл-йўриқлар кўрсатилди ва топшириқлар берилди.