Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 293 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2024-01-25 19:33:47    180

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманидаги Шаҳартепа маҳалласи Мустақиллик кўчаси, 41-уйда яшовчи фуқаро Баходир Жўраевнинг видео мурожаати эълон қилинган эди.

Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Шаҳартепа МФЙ Мустақиллик кўчаси, 41-уйда яшовчи Баходир Жўраевнинг турмуш ўртоғи Минавархон Жўраева тикувчилик билан шуғулланади. 2023 йили унинг қизи Нодирахон Эргашевага “Ёшлар дафтари”да бўлганлиги учун аризасига биноан субсидияга тикув машинаси берилган. Бу орада Нодирахон турмушга чиққанлиги учун маҳалла масъулларининг ўзаро келишуви билан тикув машинаси унинг онаси Минавархонга берилган ва унинг бандлиги таъминланган.

Мурожаатчи ушбу муаммо билан МФЙ масъулларига ҳам мурожаат қилган. Маҳалла ҳоким ёрдамчиси ва хотин-қизлар фаоли томонидан унга субсидияга маблағ олиш тартиби ҳақида батафсил тушунча берилган.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram