Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 328 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-01-25 18:42:29    174

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан бугун Қўштепа туманида турли тадбирлар бўлиб ўтди. Жумладан, 15-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари 11-синф битирувчи ўқувчилари иштирокида ўқувчиларни олий таълимга қамраб олиш юзасидан семинар тренинг ўтказилди.

Семинарда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги АКТни ривожлантириш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари С.Мўминов, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Қосимовалар иштирок этишди.

Тадбир давомида Фарғона вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи техника фанлари доктори З.Юнусов, Билим ва малакаларни баҳолаш шўбаси мудири И.Шокиров, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг академик лицей ва техникумларга методик ёрдам кўрсатиш сектори бош мутахассиси Н.Шокирова, Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтининг халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи С.Умаров, ЎДЖТСУ Фарғона филиали таълим сифати назорат қилиш бўлим бошлиғи А.Сойибназаров, ФарПИ Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими бошлиғи А.Давронбеков, ТАТУ Фарғона филиали декан ўринбосари Т.Охуновлар ўзлари фаолият юритаётган олийгоҳлар тақдимотини иштирокчиларга намойиш этишди.

Самимий мулоқотда ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Тадбир ўқувчилар ўртасидаги баҳс-мунозаралар билан янада қизиқарли бўлди.

Куннинг иккинчи ярмида IT соҳасига қизиқувчи бир гуруҳ қўштепалик ўқувчилар Марғилон шаҳрида жойлашган IT Паркда “IT соҳаси ва келажак касблар” мавзусидаги тадбирга таклиф этилди.

Шунингдек, Япония таълим тажрибаси татбиқ этилган 7-умумий ўрта таълим мактабида Марғилондаги Эркин Воҳидов номидаги ёш ижодкорлар мактаби ўқувчилари билан ҳамкорликда ижодий учрашув ўтказилди.

Тадбирда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Қосимова, шоира Ў.Солиева ва туманимиздаги фахрий устозлар иштирок этишди.

Тадбир давомида ҳар икки мактабнинг ижодкор ўқувчилари ўзларининг ижод намуналаридан ўқиб беришди ва бу учрашув мушоирага айланиб кетди. 

















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram