Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
2024-01-25 16:13:26 263
Бугун, Қўштепа туманидаги Ёшлар марказида вилоят прокурори Б.Исмоилов тадбиркорлар билан учрашди.
Ташкил этилган учрашувда Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, шунингдек мутассади идораларнинг масъуллари ҳам иштирок этишди.
Учрашув давомида вилоят прокурори Б.Исмоилов мамлакатимизда қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳақида тўхталди.
Шунингдек, Нурафшон маҳалласи ҳудудида янги ташкил этилаётган Чарм поябзал комплекси бўйича Қўштепа, Тошлоқ туманлари ҳамда Марғилон шаҳридан қатнашаётган тадбиркорларнинг фикр ва мулоҳазаларини тинглади.
Учрашув давомида тадбиркорлар янги ташкил этилаётган Чарм поябзал комплекси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоблар олишди.