Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИНИНГ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ ФАОЛИЯТИ
2024-01-25 12:48:04 262
Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи Қўштепа туманида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Ўрганишларда аҳоли муаммолари ва уларни ҳал этиш, фуқаролар бандлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, маънавият ва маърифат, ёшлар тарбияси каби қатор йўналишларда олиб борилаётган ишларга муҳим эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Республика ишчи гуруҳи вакили Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Мавлуда Низамова Қўштепа туманида бўлиб, бу ердаги Республика даражасида ечим белгиланиши зарур бўлган муаммолар билан танишди.
Жумладан, Республика ишчи гуруҳи вакили Мавлуда Низамова Катта бешкапа МФЙ ҳудудида жойлашган “Енгил саноат” МЧЖда бўлиб корхонада фаолият олиб бораётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди. Корхонадаги шарт-шароитлар ва ишчиларнинг муаммолари ўрганилди. Шунингдек, “Қорақушчи” МФЙдаги еттилик фаолияти бўйича ҳам суҳбат ўтказилди.
Ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъул ташкилотларга кўрсатмалар, йўл-йуруқлар кўрсатилди ва топшириқлар берилди.
Ишчи гуруҳнинг маҳаллалар бўйлаб ўрганишлари давом этмоқда.