Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА САЙЁР СУД МАЖЛИСЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-01-24 19:02:19    270

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Бугун, Қўштепа туманидаги Маданият марказида сайёр суд мажлислари ўтказилди. Сайёр суд мажлисида Марғилон шаҳар, Олтиариқ ҳамда Қўштепа туманлари ИИБ Пробация бўлимлари ҳисобида турувчи маҳкумлар ҳамда бошқа фуқаролар қатнашди.

Сайёр суд мажлиси давомида Қўштепа туман ИИБ Пробация бўлими ҳисобида туриб ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлаган 1 нафар маҳкумнинг жазо тури озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.

Шунингдек, муносиб хулқ-атворда бўлиб, меҳнатга ҳалол ёндашиб тузалиш йўлига ўтган 14 (ўн тўрт) нафар маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Бундан ташқари, сайёр суд мажлисида 2 (икки) нафар шахсга нисбатан гиёҳвандлик моддаларини қонунга ҳилоф равишда сақлашга оид 2 (икки) та жиноят иши кўриб чиқилиб, 1 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси 1 нафарига нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди ҳамда 13 (ўн уч) та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўрилиб, қонуний ва адолатли қарорлар чиқарилди.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram