Айни кунларда Қўштепа туманида аҳоли муаммолари ва уларни ҳал этиш чора-тадбирлари, фуқаролар бандлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, маънавият ва маърифат, ёшлар тарбияси каби йўналишларда олиб борилаётган ишлар Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.
Хусусан, бугун ишчи гуруҳ томонидан тумандаги Қийқи, Бўстон, Хўжақишлоқ ва Дўстлик маҳаллаларида ижтимоий-маънавий муҳит, аҳоли айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш каби бир қатор масалалар ўрганилди.
Асосий мақсад халқ розилигини таъминлашга қаратилган ўрганишларда аниқланган муаммоларнинг айримлари жойнинг ўзида эчим топаётган бўса, қолганларини ҳал этиш юзасидан аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, ижроси назоратга олинмоқда.