Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ЯНА БИР ЗАМОНАВИЙ ХУСУСИЙ КЛИНИКА ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
2024-01-20 16:14:11 709
Бугунги кунда аҳоли саломатлигини таъминлаш, бунинг учун эса барча зарур шарт-шароитларни яратиш, одамларни ўз ҳаётларидан рози қилиш – асосий мақсадига айланган. Зеро, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш олий вазифадир.
Шу мақсадлар йўлида Қўштепа туманидаги Қумтепа маҳалласи ҳудудида “Аsia medline” хусусий клиникаси ўз фаолятини бошлади.
Бугун туман ҳокими И.Новиков ва туман прокурори А.Худойберганов ҳамда маҳалла фаоллари тиббий хизмат кўрсатиш клиникасида бўлиб, яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
2,0 млрд сўм маблағ ҳисобига қад ростлаган ушбу тиббий хизмат кўрсатиш клиникасига “Хомидова Раънохон” МЧЖ томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди, шунингдек замоний тиббий ускуналар, жиҳозлар келтирилиб, янги 12 та иш ўрни яратилди.
Марказда беморлар, қолаверса тиббиёт ходимлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Малакали шифокорлар томонидан барча йўналишларда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади. Бу эса беморларга ўз вақтида малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконини беради.