Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАРНИНГ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-01-20 12:46:35 646
Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида ўтказилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, туман ички ишлар бўлими ходимлари, мавжуд 51 та МФЙларнинг раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари ҳамда жамоатчилик ташкилотлари иштирок этишди.
Мазкур кенгаш йиғилишида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда уларнинг барвақт олдини олиш борасида 2023 йил давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди ҳамда йиғилиш якуни бўйича ушбу соҳада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.