Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-МАЪРИФАТЛИ ЖАМИЯТ” ДЕБ НОМЛАНГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
2024-01-19 17:07:48 647
Бугун Қўштепа туманидаги “Истиқлол” Маданият марказида маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, хотин-қизларда она-Ватанга бўлган садоқат туйғусини янада кучайтириш ҳамда оилаларни мустаҳкамлаш мақсадида “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва бошқа соҳаларда фаолият олиб бораётган фидоий аёллар, маҳаллаларда обрў-эътиборга эга бўлган хотин-қизлар, шунингдек “Оқила аёллар” ҳамда “Қизларжон” клубининг фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Марямхон Юлдашева, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Ўктамхон Солиева, “Шуҳрат” медали соҳибаси, шоира Мунирахон Қўқонова, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони ҳамда “Мўтабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси Тожихон Абдуқодирова, “Шуҳрат” медали соҳибаси, туман ҳокими маслаҳатчиси Муҳаббатхон Мўйдиновалар сўзга чиқиб, юртимизда хотин-қизларга берилаётган кенг имкониятлар, эътибор ҳақида фикр билдирдилар.
Тадбир давомида туман Маданият марказининг хушовоз хонандалари ҳамда ДМТМларининг тарбияланувчилари ижросида янграган дилрабо куй-қўшиқ ва рақслар, барчага юқори кайфият бағишлади.