Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ГАРМДОН” МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ТАРМОҚ ТОРТИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2024-01-19 08:43:55 623
Қўштепа туманининг “Гармдон” маҳалласидаги узоқ йиллик электр таъминотидаги муаммолар ўз ечимини топмоқда.
Сабаби, мазкур маҳалла ҳудудидаги электр тармоқларини тўлиқ янгилаш ҳамда модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳага кўра, шу кунгача 300 дан ортиқ янги темир-бетон ҳудудга олиб келиб ўрнатилди. Мутахассислар томонидан 6,4 км узунликда 0,4-10 кВли янги электр узатиш тармоғини қуриш ишлари якунига етказилмоқда.
Бундан ташқари маҳалладаги мавжуд трансформаторлар юкини енгиллатиш мақсадида маҳаллага қўшимча 5 дона янги трансформатор пунктлари олиб келиниб, ўрнатилди.
Бунинг натижасида маҳалланинг 800 дан ортиқ хонадоннинг электр таъминоти яхшиланиб, истеъмолчилар тўлиқ янги электр узатиш тармоқлари орқали электр энергияси билан таъминланади.
Туманда бу каби йирик лойиҳаларни амалга ошириш ишлари давом этмоқда.