Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ
2024-01-17 15:14:56 559
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан “Соғлом давлат хизматчиси” шиори остида давлат фуқаролик хизматчиларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ойлиги ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмат тўғрисида”ги қонуннинг 53-моддасига мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчисини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш мақсадида тиббий хизмат кўрсатилиши алоҳида кафолатланган.
Шу кунларда вилоят ҳокимлиги ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги барча бошқарма ва ташкилотлар ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари ташкил этилмоқда.
Ушбу ойлик доирасида Қўштепа тумани ҳокимлиги аппарат ходимлари ҳам тумандаги кўп тармоқли марказий поликлиникада чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Мазкур тиббий кўрик жараёнида қатор мутахассис шифокорлар томонидан барча давлат фуқаролик хизматчилари соғлигининг барқарорлиги кўздан кечирилиб, тиббий таҳлиллар ва юзма-юз мулоқотлар асосида уларга зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.