Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БАЛАНД МАСЖИД МАҲАЛЛАСИНИНГ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА

×

 2024-01-17 09:40:06    510

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Қўштепа туманидаги Баланд масжид маҳалласининг инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида 7.5 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Хусусан, ушбу маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилашга 4.302 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, лойиҳа доирасида 12.8 километр тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ҳамда 1 та сув минораси ўрнатиш, мавжуд 1 та сув минорасини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, ҳозирда маҳалладаги Наврўз, Маърифат, Сайилгоҳ, Бодомзор, Зиё, Баланд масжид, Роввот, Норин, Мактаб, Оламгир, Навқурон кўчаларининг 12 километр 800 метр қисмини асфалтлаштириш учун амалий ишлар бошланди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram