Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“БОРОТ” МАҲАЛЛАСИДА ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ҲИСОБОТИ ТИНГЛАНДИ
2024-01-16 16:10:26 581
Қўштепа туманидаги “Борот” маҳалласида 4380 та фуқаро истиқомат қилади. Оилалар сони 1267 та. Ҳудудда муқаддам жиноят содир этиб, ҳозирда қидирувда бўлган шахслар мавжуд эмас.
Профилактика инспектори Бахтиёр Юлдашев ушбу ҳудудда жиноятчиликни олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, хизмат олиб боради.
Бугун ҳудуддаги 43-умумтаълим мактабида “Ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг ҳисоботини фуқаролар йиғинларида эшитиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 6 сентябрдаги 193-сонли буйруғи талаблари ижроси юзасидан туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика катта инспектори, майор Бахтиёр Юлдашев иштирокида маҳалла фаоллари билан 2023-йил якуни буйича ҳисобот учрашуви ўтказилди.
Тадбирда туман ИИБнинг масъуллари ҳамда Борот маҳалласида фаолият олиб бораётган бешлик вакиллари ҳам иштирок этишди.
“Борот” МФЙ профилактика инспектори, майор Бахтиёр Юлдашев ўз ҳисотобтида жиноятнинг олди олш, маҳалла тинч бўлиши, одамлар хавфсиз яшаши, бугунги ҳаётидан рози бўлиши йўлида олиб бораётган ишлари ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берди.
Тадбир давомида маҳалла масъулларининг фикр-мулоҳазалари ҳам тингланиб, фаолларни қизиқтирган саволларга тегишлича жавоб берилди.