Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 168 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ МАДАНИЯТ МАРКАЗИДА “ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!” ШИОРИ ОСТИДА “МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП” ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ (ФОТО)

×

 2024-01-15 12:48:24    468

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа туманидаги Маданият марказида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” тадбири бўлиб ўтди (Фото)

Бугун Қўштепа туманидаги Маданият марказида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маданий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида қўштепалик ҳунармадлар томонидан тайёрланган либослар, шунингдек китоблар ва ёш рассомларнинг кўргазмалари намойиш этилиб, шахматчилар ҳамда стол тенниси ишқибозлари ўзаро беллашдилар.

300 нафардан зиёд иштирокчи қатнашган тадбирда тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва ҳамкор ташликотларнинг масъуллари ҳам иштирок этишди.

Тадбирни Қўштепа туман ҳокими И.Новиков очиб берди ва маҳаллаларда ўтказилган “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маданий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирларида фаол иштирок этган сипикерларга ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширди.

Шундан сўнг сипикерлар томонидан мамлакатимизда маҳаллаларга берилаётган эътибор, кейинги йилларда янгича қиёфа касб этаётган масканларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, мазкур тадбирнинг мазмун-моҳияти таъкидлаб ўтилди.

Туман маданият бўлими ходимлари ва Қўштепа туман ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг бадиий чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади. Ҳар бир янграган кўй-қўшиқлар ва ташкил этилган мушоираларда Ватан мадҳ этилди, Ўзбекистоннинг ўзига хослиги ва бетакрорлиги тараннум этилди. Қолаверса Шарқий ҳарбий округ 48982- ҳарбий қисмнинг жанговар чиқишлари ҳам барчага бирдек манзур бўлди.


























 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram