14-январь Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, шунингдек масъул идоралар раҳбарлари туманимиздаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида намунали хизмат қилаётган, она юртимизга садоқат ва фидойилик билан хизмат қилган ҳарбийлар, байналминалчи жангчилар, ИИБда узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийлар, шунингдек, ҳарбий хизмат чоғида вафот этган аскарлар хонадонига ташриф буюришди. Улардан кўнгил сўралди ва байрам совғалари топширилди.