“14 январь Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги муносабати билан Қўштепа туманидаги Лангар маҳалласи ҳудудида жойлашган “Файзу барака” тўйхонасида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман Мудофаа ишлари бўлими ходимлари ва она юртимизга садоқат ва фидойилик билан хизмат қилаётган ҳарбийлар иштирок этдилар.
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков сўз олиб, ҳарбий хизматчиларни “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” байрами билан муборакбод этиб, шарафли ва машаққатли хизмат фаолиятларида муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, туман Мудофаа бўлимининг бир қатор ходимларига ҳамда она юртимизга садоқат ва фидойилик билан хизмат қилаётган ҳарбийларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.