Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 168 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА МАҲАЛЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ КЕНГАШИНИНГ ТАШКИЛИЙ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-01-12 18:20:25    501

PDF юклаш
Чоп этиш



Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш ва амалий кўмак беришда янги тизим яратилмоқда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ҳамда Қарори ижроси доирасида мамлакатимизда маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари, шунингдек, Ўзбекистон маҳаллалари Уюшмаси ташкил этилмоқда.

Бугун вилоятимиздаги барча шаҳар ва туманларда маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Фарғона вилояти кенгаши ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегатларни сайлаш жараёнлари ўтазилди.

Хусусан, Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туман Маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда тумандаги сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, мавжуд 51 та МФЙ раислари, Маҳаллани қўллаб-қувваталаш бўйича туман кенгаши аъзолари, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни кенгаш раиси, туман ҳокими Илёсбек Новиков олиб борди. Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сон Қароридан келиб чиқадиган устувор вазифалар, Давлатимиз Раҳбари раислигида 2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган маҳалла тизими фаоллари зиммасидаги устувор вазифалар муҳокамаси ҳамда Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Фарғона вилояти кенгаши ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегатларни сайлаш масалалари кўриб чиқилди.

Туман ҳокими Илёсбек Новиков маърузасида Президентимизнинг мазкур Фармон ва Қарорлари билан маҳалла институти нуфузини янада ошириш, маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда зарур шарт-шароитлар яратиш, уларга қонунда белгиланган ваколатларини амалга оширишда кўмаклашишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни белгилаб берилганлигини таъкидлади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Донёр Холиқов Давлатимиз Раҳбари томонидан Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар тўғрисида маъруза қилди.

Кўрилган масалалар юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида йиғилишни олиб бориш бўйича фикр-мулоҳазалар тингланиб, маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Фарғона вилояти Кенгашининг ташкилий йиғилишида туманимиз номидан муносиб иштирок этувчиларга, ишонч билдирилди.

















 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram