Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСИБ НИШОНЛАНМОҚДА
2024-01-12 14:23:41 582
Қўштепа тумани ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 32 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ёш китобхонлар ўртасида “Мардлар қўриқлайди – Ватанни” номли давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбати давомида кутубхона ходимлари томонидан Ватан ҳимоячилари ҳақида сўз юритилиб, ёш китобхонларга шу мавзудаги адабиётлар тавсия этилди.
Шунингдек, китобсеварлар ҳам Ватан ҳимоячиларини улуғловчи шеърлардан айтиб даврага файз киритдилар.
Шу билан биргаликда, китобхонлар ўртасида ўзлари севиб ўқиган китоблари асосида викторина ўйинлари ташкил этилиб, ғолиблар ахборот-кутубхона маркази томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.