Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ ЯПОНИЯ ТАЪЛИМ ТАЖРИБАСИ ТАТБИҚ ЭТИЛГАН 7-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИДА ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ (ФОТО)

×

 2024-01-12 14:04:36    479

PDF юклаш
Чоп этиш



Барчамизга маълумки 2023 йили Қўштепа туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида синов тариқасида Япония таълим тажрибаси татбиқ этилди. Масканда Япония таълимининг ўзига хос жиҳатлари, хусусан таълим жараёнини ташкил этишнинг самарали усулларини қўллаш бўйича етарли шароитлар яратилган. Ўқувчиларда эркин ва креатив фикрлашни шакллантириш бош ғояси бўлган Япония таълим тизими, юқори билим бериш билан бирга, тозаликка риоя қилишни ва соғлом турмуш тарзини болаликдан ўргатиш, ўқувчиларни ёшликдан касбий таълимга йўналтириш, меҳнат кўникмаларини шакллантириш каби жиҳатларни ҳам ўз ичига олгани билан эътиборлидир.

Бугун, 7-умумий ўрта таълим мактабида вилоятимиз бўйича Япония таълим тажрибаси татбиқ этилган мактабларнинг ўқитувчилари учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

“Фарғонада Япония таълим тажрибасининг татбиқ этилиши” бўйича ўтказилган ўқув-амалий семинарда  Япония таълим тажрибаси татбиқ этилган 19 та туман ва шаҳарлардаги умумий ўрта таълим мактабларининг директорлари, бошланғич синф ҳамда информатика ва техналогия фани ўқитувчилари, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг масъуллари қатнашдилар.

Тадбирнинг очилиш маросимида туман ҳокими И.Новиков ҳам иштирок этди.

Ўқув-амалий семинар иштирокчилари мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари учун ташкил этилган очиқ дарсларда иштирок этиб, мактабдаги таълим-тарбия, тўгарак жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, мактабга ташриф буюрган Япония таълим тажрибасини Фарғона вилоятида синов тариқасида татбиқ этиш бўйича вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Гото Микако хоним “Бошланғич синфларда япон методикаси асосида математика дарс жараёнлари” мавзусида ҳамда робототехника бўйича мутахассис Коганезава Коичи “Ўқувчиларнинг дарс машғулотларига қизиқиш билан ёндашуви” тўғрисидаги қўлланмаси бўйича информатика ва техналогия фани ўқитувчиларига дарс машғулотларини ўтиб беришди.

























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram