Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА: ХАЙРЛИ ИШЛАРДА МЕҲР ВА ЭЪТИБОР МУЖАССАМ
2024-01-10 18:41:39 464
Қўштепа туманида аҳолининг эҳтиёжманд қатлами, якка-ёлғиз ва ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Бу борада айниқса, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарларига ана шундай фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз муддатида ижро этишга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.
Шу каби мурожаатлар ижросини таъминлаш мақсадида, Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муножатхон Тошматованинг мурожаатига кўра 2017 йилда туғилган қизи Иродахон Тошматовага Қўштепа тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари томонидан ногиронлик аравачаси топширилди.