Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА “МЕНИНГ ФАРҒОНАМ” ИНТЕРАКТИВ ПОРТАЛИ БИЛАН ИШЛАШ ВА УНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-01-08 18:15:40 497
Бугун Қўштепа тумани ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокими ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги бош мутахассиси Хурсанов Ғайратжон ва Электрон хокимиятни ривожлантириш маркази ходими Хамдамов Шерзодбек иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унга туман ҳокимлиги девонхона бўлими ходимлари, масъул раҳбарлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда хотин-қизлар фаоллари таклиф этилди.
Семинарда вилоят ҳокими ташаббуси билан яратилган “Менинг Фарғонам” (my.fergana.uz) интерактив портали билан ишлаш ва унинг афзалликлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, семинар - тренинг давомида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Қонуни асосида маҳалла фуқаролар йиғинларида иш юритишни тўғри ташкил этиш, МФЙ идораларида аҳоли учун қабулларни белгиланган кунларда мунтазам ўтказиб бориш электрон дастур ишлаб кетиши учун қулай восита эканлиги таъкидланди.
Эндиликда портал орқали аҳолига ўзининг ижтимоий муаммолари билан бир қаторда, таклифлари ва мурожаатларини ҳам масъул ташкилотларга юбориш имконияти яратилганига эътибор қаратилди.
Мутахассислар томонидан семинарда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди ва олдинда турган вазифалар келишиб олинди.