Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН
2024-01-08 14:24:02 279
Маҳаллада дув дув гап
Барча жойларда бўлгани каби “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирлар Қўштепа туманида ҳам давом этмоқда.
Тадбир давомида ҳозирги пайтда юртимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, ислоҳотлар самараси, шунингдек, аҳолимиз маънавиятини юксалтириш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар берилмоқда. Туман Маданият бўлими хонандалари иштирокида концерт дастури намойиш этилиб, йиғилганларга хуш кайфият улашилмоқда.
Худди шундай тадбирлар Бўстон, Ватан, Катта болтакўл маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари учун 6-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари М.Юлдашева, “Истиқбол йўли” газетаси қошидаги “Ғунча” адабий тўгараги раҳбари, шоир Т.Ўринов, Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ўқитувчиси С.Хошимов, туман Маданият бўлими ходимлари ҳамда маҳалладаги фаоллар ва ёшлар қатнашди.
Шунингдек, Шаҳартепа, Деҳқонобод ва Лойсон маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари учун 2-сонли касб-ҳунар мактабида ҳам “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирлар бўлиб ўтди.
Тадбирда туман Маънавият бўлинмаси раҳбари Д.Холиқов, 18-умумий ўрта таълим мактаби психология фани ўқитувчиси Т.Усмонов, “Сулаймонбек хожи” жоме масжиди нойиби И.Ғофуровлар иштирок этишди.
Бундай маънавий-маърифий, тарғибот тадбирлари туманимиз бўйлаб давом эттирилмоқда.