Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

8 ЯНВАРЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН

×

 2024-01-08 14:08:45    272

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.1992 йилдаги ПФ-314-сон Фармонига асосан Ўзбекистон ССРнинг иттифоқ-республика Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигига айлантирилган.

Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги:

—Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуққа доир сиёсатини ўтказишда республика давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

—республика органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳамда унинг фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;

—тегишли ҳуқуқий масалаларни ечиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш чоғида Президент манфаатларининг ифодачиси бўлади;

—бошқа давлатларнинг судларида томонлардан бири Ўзбекистон Республикаси бўлган низоларни кўриб чиқиш чоғида Ўзбекистон Республикасидан вакиллик қилади.

Мазкур кун муносабати билан Қўштепа туман адлия бўлими жамоаси адлия органларини самимий муборакбод этади.

Ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!

Қўштепа туман адлия бўлими жамоаси.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram