Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“КИЧИК БЕШКАПА” МАҲАЛЛАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

×

 2024-01-08 09:03:50    295

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа туманининг “Кичик бешкапа” маҳалласида айни вақтда, 800 дан ортиқ аҳоли истеъмолчилари мавжуд бўлиб, мазкур истеъмолчиларнинг сони ҳамда электр энергиясига бўлган талаби ортиб бормоқда.

Бу эса ўз навбатида маҳалланинг электр таъминотида бир қанча муаммоларни келтириб чиқараётган эди.

Мазку маҳаллада бошланган йирик лойиҳа юқоирда қайд этилган бир қанча муаммоларга тўла қонли ечим бўла олди.

Сабаби, маҳалланинг асосан ҳашар йўли билан қурилган электр узатиш тармоқларини тўлиқ янгилаш ҳамда модернизация қилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Маҳаллада амалга оширилаётган лойиҳага кўра, шу кунгача ҳудудга 250 га яқин янги темир-бетон таянчлари олиб келиб ўрнатилди ва ушбу ишлар давом этмоқда.

Мутахассислар томонидан танги таянчларга 3,2 км узунликда 0,4-10 кВли янги электр узатиш тармоғини қурилди ва бу ишлар лойиҳа якуни билан 10 км га етказилади.

Бундан ташқари маҳалладаги мавжуд трансформаторларнинг юкини енгиллатиш мақсадида маҳаллага қўшимча 5 дона янги турли қувватдаги трансформатор пунктлари олиб келиниб, ўрнатилди.

Бунинг натижасида маҳалланинг 800 дан ортиқ хонадонларининг электр таъминоти яхшиланиб, истеъмолчилар тўлиқ янги электр узатиш тармоқлари орқали электр энергияси билан таъминланади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram