Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ГАРМДОНДАГИ УЗОҚ ЙИЛЛИК МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА
2024-01-06 12:31:51 391
Қўштепа туманининг "Гармдон" маҳалласидаги узоқ йиллик электр таъминотидаги муаммолар ўз ечимини топмоқда.
Бугун маҳалла аҳли ҳудудда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлардан мамнун.
Сабаби, мазкур маҳалла ҳудудидаги электр тармоқларини тўлиқ янгилаш ҳамда модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳага кўра, шу кунгача 200 дан ортиқ янги темир-бетон ҳудудга олиб келиб ўрнатилди. Мутахассислар томонидан 6,4 км узунликда 0,4-10 кВли янги электр узатиш тармоғини қуриш ишлари якунига етказилмоқда.
Бундан ташқари маҳалладаги мавжуд трансформаторлар юкини енгиллатиш мақсадида маҳаллага қўшимча 5 дона янги трансформатор пунктлари олиб келиниб, ўрнатилиш арафасида.
Бунинг натижасида маҳалланинг 800 дан ортиқ хонадоннинг электр таъминоти яхшиланиб, истеъмолчилар тўлиқ янги электр узатиш тармоқлари орқали электр энергияси билан таъминланади.
Туманда бу каби йирик лойиҳаларни амалга ошириш ишлари давом этмоқда.