Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН” ШИОРИ ОСТИДАГИ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2024-01-05 15:58:50    486

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа туманидаги Намуна, Қизилариқ, Қамиштепа маҳаллалари фуқаролари учун 1-мактабда ташкил этилган “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи А.Юнусов, туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова, “Исмоил Бухорий” масжиди имом-хатиби А.Мирсаидов, Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро инситути ўқитувчиси А.Мадаминов, Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, “Шуҳрат” медали соҳиби М.Қўқонова, туман Маданият бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлар иштирокчиларга аниқ ҳаётий мисоллар асосида, содда ва тушунарли тарзда етказилди.

 





 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram