Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА “МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-01-04 16:59:12 411
Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқларни халқимизга етказиш мақсадида Қўштепа тумани Борот ҳамда Шомирза маҳалла фуқаролар йиғинларида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирлар бўлиб ўтди.
Тадбирда Маънавият бўлинмаси раҳбари Д.Холиқов, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори Н.Эргашева, Озиқ-овқат техналогияси ва муҳандислиги халқаро институти ўқитувчиси А.Жўраев ҳамда маҳалладаги фаоллар ва ёшлар қатнашди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ҳозирги пайтда юртимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, ислоҳотлар самараси, шунингдек, аҳолимиз маънавиятини юксалтириш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтдилар.
Шунингдек, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори Н.Эргашева ўзининг ватанни мадҳ этувчи шеърларидан ўқиб берди.
Хусусан, 50-умумтаълим мактабида Қувирбоши маҳалласи фуқаролари учун ўтказилган тадбир ҳам байрамона шукуҳ билан ўтказилди.
Тадбирда Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева ва “Истиқбол йўли” газетаси қошидаги “Ғунча” адабий тўгараги раҳбари Т.Ўриновлар иштирок этишди.
Шунингдек, туман Маданият бўлими хонандалари томонидан мусиқий дастур намойиш этилди.