Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП

×

 2024-01-04 12:53:26    389

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги ҳаёт учун - Янги Ўзбекистон учун!

Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқларни халқимизга аниқ ҳаётий мисоллар ва далиллар орқали содда ва тушунарли шаклларда етказиш, аҳолининг кайфиятини кўтариш ва даҳлдорлигини ошириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси ташаббуси билан Янги дўкон маҳалласидаги 15-умумтаълим мактабида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова, “Исмоил Бухорий” масжиди имом-хатиби А.Мирсаидов, Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро инситути ўқитувчиси А.Мадаминов, маҳалла масъуллари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда маҳаллаларга берилаётган эътибор, кейинги йилларда бутунлай янгича қиёфа касб этаётган ушбу масканларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, мазкур тадбирнинг мазмун-моҳияти ҳақида таъкидлаб ўтдилар.  

Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг “Жадидлар” шеъри 15-умумтаълим мактабининг директор ўринбосари Х.Маткомилов томонидан ўқилди ва иштирокчиларда жуда катта таассурот уйғотди. Бир сўз билан айтганда “Маҳаллада дув-дув гап” тадбири байрамона шукуҳ билан ўтказилди.















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram