Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 588 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“МЕҲР ДАФТАРИ”ДАГИ ЁШЛАРНИНГ ОРЗУ ИСТАКЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

×

 2023-12-29 17:17:22    273

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 26-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа туманида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бундай болалар муаммоси ва қизиқишларини ҳал этиш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу “Йўл харита”си доирасида аниқ чора-тадбирлар ва амалий ишлар режаси ҳам ижрога йўналтирилган.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда истиқомат қилаётган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга Янги йил байрами арафасида қувонч улашди.

Туман ҳокими И.Новиков болажонларга жиҳозларни топширар экан, уларни Янги йил байрами билан муборакбод этди.

Шундан сўнг сектор раҳбарлари иштирокида “Меҳр дафтари”га киритилган 5 нафар ўғил-қизларга уларнинг орзу истакларини амалга ошириш мақсадида тикув машиналари, спорт билан шуғулланиши учун пресс, брус, турниги бўлган спорт жиҳози ва бокс қопи ҳамда ноутбук ўз эгаларига топширилди. Шунингдек уларнинг бир нафарига соғлигини тиклаши ва даволаниши учун маблағ ўтказиб берилди.





 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram