Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 637 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА ҚЎШТЕПА  ТУМАНИ “ИНСОН” ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИНИНГ ЯНГИЛАНГАН БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-12-29 16:40:49    273

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа туманида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкилланган тантанали тадбирда сўз олганлар, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини эътироф этдилар.

Мукаммал таъмирланиб, янгиланган ва замонавий жиҳозланган марказда фуқаролар ҳамда марказ ходимлари учун барча қулайликлар яратилган.

Эндиликда бу бинода ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг 49 тури, жумладан, ногиронликни белгилаш, протез-ортопедия воситалари билан таъминлаш, санаторийларга юбориш, психологик ёрдам ва ижтимоий нафақа тайинлаш бўйича хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.

Тадбирда туман ҳокими Илёсбек Новиков бошчилигидаги сектор раҳбарлари, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram