Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-12-27 17:03:13 250
Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг навбатдаги олтмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, сиёсий партиялар ва ташкилот раҳбарлари, маҳаллалардаги аёллар фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишини туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Илёсбек Новиков олиб борди.
Сессия ишида Қўштепа туманининг 2024 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида;
Туманда “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 4-босқичи бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида;
Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини мақсадли ва манзилли сарфлаш тўғрисидаги ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги ҳар бир масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар аниқ мисоллар орқали батафсил жавоб қайтарди.
Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.