Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 659 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА БОЛАЖОНЛАР УЧУН ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ (ФОТО)

×

 2023-12-27 16:35:39    184

PDF юклаш
Чоп этиш



“Янги йил байрами” муносабати билан Қўштепа туманида эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари учун театрлаштирилган байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда сектор раҳбарлари ҳамда масъул идораларнинг раҳбарлари иштирок этишди.

Юз-кўзларида қувонч ва шодлик, ўзларига кўрсатилаётган чексиз эътибор ҳамда ғамхўрликдан мамнунлик ифодаси балқиган болажонлар иштирокида ўтган тадбирда туман ҳокими И.Новиков барчани байрам билан қизғин қутлади.

Шундан сўнг сектор раҳбарлари, Қорбобо ва Қорқиз иштирокида 700 нафардан зиёд болажонларга байрам совғалари тақдим этилди.

Тадбир давомида туман Маданият бўлими ходимлари томонидан болажонлар учун қизиқарли томоша ва саҳна кўринишлари намоиш этилди. Болажонларнинг шўх-шодон куй-қўшиқлари байрам тадбирига ўзгача файз киритди. Болалар турли эртак қаҳрамонлари билан бирга қўшиқлар куйлаб, рақсга тушдилар.



















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram