Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУНОСАБАТ

×

 2023-12-27 08:53:49    283

PDF юклаш
Чоп этиш



Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни жамиятда муносиб ўрнини эгаллаши учун жуда кўп чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Республикамиз аҳолисининг қарийб ярмини хотин-қизлар ташкил этишини ҳисобга олган холда хотин-қизлар масалалари нафақат Қўмитанинг балки жамиятимизнинг барча аъзоларига, соҳаларига ва мутасаддиларига тааллуқли эканлигини таъкидлаш жоиздир.

Жорий йилнинг 21-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган иккита муҳим хужжат бунга яққол мисол бўла олади.

“Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги №ПФ-208 сонли Фармон ва “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги № ПҚ-401 сонли Қарор хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги вазирлик ва идоралар ҳамда нодавлат ташкилотлари ўзаро ҳамкорликда фаолият юритишларига кўмаклашишга асос бўлди.

Бугунги кунда хотин-қизларни касбий кўникмаларни олишларига, муносиб иш топишларига кўмаклашишга, тадбиркорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса касаначилик ва ҳунармандчилик йўналишларини ривожлантириш учун шарт-шароит яратилди.

Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш орқали жиноятчилик, боқимандалик ва оилавий ажрим каби салбий оқибатларни олишга эришамиз.

Аёллари эъзозланган юртнинг келажаги буюк бўлади. Мустақил Ватанимизнинг равнақи учун сидқидилдан хизмат қилиш биз каби хотин-қизларнинг муқаддас бурчимиздир ва соҳа вакиллари сифатида юртбошимиз томонидан бизга кўрсатилган эътибор, билдирилган ишонч ва шу билан бирга юклатилган масъулиятни албатта оқлаймиз!

Марямхон Юлдашева,

Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.

 



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram