Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ОММАВИЙ ДИКТАНТ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ
2023-12-26 12:59:55 301
Ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузи ва мавқеини тубдан такомиллаштириш мақсадида Қўштепа туман ихтисослаштирилган мактабида тумандаги мактабгача ва мактаб таълими тизимида фаолият юритаётган раҳбарлар иштирокида оммавий диктант ёзиш тадбири ўтказилди.
Тадбрда Фарғона вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси С.Тонготарова сўз олиб, сўнгги йилларда ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда алифбо ислоҳотлари масаласига тўхталиб ўтди.
Ушбу тадбирни ташкиллашдан кўзланган асосий мақсад барча даражадаги давлат хизматчиларининг ёзма саводхонлигини ривожлантириш ҳамда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлақонли амалиётга татбиқ этишдан иборатдир.