Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2023-12-25 09:33:14 271
Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманидаги Эшонгузар МФЙ, Гулзор кўчасидан юборилган танқидий мурожаат эълон қилинди. Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
“Жаҳон банкининг халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4898-сонли қарорига асосан Эшонгузар МФЙ ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида, 2023 йилда ушбу маҳаллада 1 дона янги тик ичимлик суви қудуғи қазиш, Шижоаткор кўчасидаги 1 дона мавжуд тик ичимлик суви қудуғини таъмирлаш, 2 дона янги сув минораси ва 2 дона янги сув насоси ўрнатиш, 2 дона сувни юмшатиш ускунаси, 2 дона ТП ўрнатиш, ҳудудни мухофаза девори билан ўраш ҳамда 19.0 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишларини бажариш режалаштирилган бўлиб, қурилиш ишлари “Barkamol ta’mir butlash” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.
Қурилиш ташкилоти томонидан лойиҳада кўрсатилган ишлар бажарилган бўлиб, ҳозирда 2 дона сувни зарарсизлантириш ускунаси ва 2 дона сув насоси ўрнатиш, электр таъминотига улаш ишлари олиб борилмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.