Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
УЙ ТЕКСТИЛИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН БЕЖИРИМ ВА ЧИРОЙЛИ МАҲСУЛОТЛАР ЮҚОРИ СИФАТИ БИЛАН ХАРИДОРЛАРГА МАНЗУР БЎЛМОҚДА
2023-12-22 11:19:11 562
Қўштепа туманидаги Шомирза маҳалласида “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонларининг жорий этилиши маҳалладагиларнинг шахсий ҳаётига ҳам ўзгариш ва янгиланиш олиб кирди. Айниқса, эҳтиёжманд, кам таъминланган ва “Аёллар дафтари”да турувчи 20 нафар аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга субсидия асосида тикув машиналари ва пишириқ печларининг берилиши, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлганларга имтиёзли кредитларнинг ажратилишидан аёлларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди.
Хусусан, шомирзалик Мухайёхон Фозилова ўз уйида кичик бир текстил ташкил қилиш мақсадида, замонавий дастгоҳ сотиб олди. Лекин ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун яна бир оз маблағ керак эди. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Шерзодбек Султоновнинг тавсиясига кўра 33 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, тикув машиналари ҳамда керакли маъсулотларни ҳарид қилди.
Ўзининг ҳунармандчилик фаолиятни йўлга қўйган Мухайёхон қисқа фурсат ичида дастгоҳдан фойдаланишни ўрганиб олди ва ички бозор талабига кўра турли ўлчамдаги сочиқлар, шунингдек кийим-кечаклар ишлаб чиқара бошлади. Қолаверса ишсиз 4 нафар маҳалладошларига ҳам иш берди. Хозирда уй текистилида ишлаб чиқарилаётган бежирим ва чиройли маҳсулотлар юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда.
Дарҳақақат, ҳар қандай бизнес фаолият кичик ишлаб чиқариш жараёнидан бошланиши тажрибада кўп синалган. Мухайёхон ҳам келажакда шу кичик ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш ва маҳалладаги ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш ниятида.