Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 842 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ (ФОТО)

×

 2023-12-21 15:23:52    584

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Бугун Қўштепа туманидаги Маданият марказида туман ҳокими Илёсбек Новиковнинг туманимиз ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда тумандаги сектор раҳбарлари ва 450 нафардан зиёд турли соҳалар вакиллари бўлган фаол ёшлар иштирок этдилар.

Туман ҳокими Илёсбек Новиков учрашувда сўз олиб, Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган бугунги давлат сиёсати замирида ёшларга эътибор ва ғамхўрлик, уларга замонавий билим бериш ва иқтидорини ривожлантириш мужассам эканини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, туман раҳбари 2023-йилда ёшлар борасида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, натижалар ҳамда келгуси йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишларга ҳам тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, йил давомида мусобақалар, танловларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритган ёшлар туман ҳокимининг ташаккурномаси  ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Ёшлар дафтарида”ги 10 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга меҳнат қуроллари ҳам топширилди.

Тадбир давомида Фарғона Шарқий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари ва Оркестир жамоаси ҳамда туманимиздаги иқтидорли  ўқувчилар ўзларининг чиқишлари билан иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram