Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА МАҲАЛЛАЛАР ЕТТИЛИГИНИНГ ИШИНИ САМАРАЛИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
2023-12-20 18:43:03 638
Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида маҳаллалар еттилигининг ишини самарали йўлга қўйиш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Семинар Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглиги ва оила масалалари бўйича Республика комиссиясининг 2023 йил 24 ноябрда ўтказган “Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси мажлиси”нинг 8-сонли баённомасида маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш масаласида намунавий тизим яратишга бағишланди. Унда тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туманда тузилган ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда 51 та МФЙдаги бешлик қатнашди.
Семинарни туман ҳокими И.Новиков очди. Туман ҳокимининг ўринбосари–оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева маҳалла еттилиги фаолияти ҳамда маҳаллардаги хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этишни 8-баённинг танлаб олинган Карнайчи ва Хумдон маҳаллалари мисолида гапириб ўтди.
Семинар давомида туман ҳокими И.Новиков маҳалла еттилиги фаолиятини намунавий ташкил этиш бўйича навбатдаги вазифаларни белгилаб берди.