Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ
2023-12-18 11:01:18 391
Шахсга доир маълумотларни йиғиш қандай амалга оширилади?
Ушбу саволга Қўштепа тумани статистика бўлими бошлиғи Элмуроджон Абдукаримов жавоб беради.
- Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 16 мартдаги “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги ЎРҚ- 611 сонли қонунининг 21 моддасига асосан шахсга доир маълумотларни йиғиш амалга ошириладиган саволлар рўйхати Аҳолини рўйхатга олиш дастури бўлиб хизмат қилади. Ушбу дастурда фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, ёши, жинси, миллати, фуқаролиги, яшаш жойи, тилларни билиши, маълумоти, никоҳ ҳолати, болаларининг сони, уй хўжалиги таркиби, уй-жой шароитлари, бандлиги, яшаш учун маблағлар манбалари, ички ва ташқи миграция каби саволлар ўз аксини топган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Аҳолини рўйхатга олиш дастурига қўшимча равишда бошқа саволлар киритилиши мумкин.
Жавоблари давлат сирларига ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга тааллуқли ахборотни ўз ичига олиши мумкин бўлган, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузувчи саволлар киритилишига йўл қўйилмайди.
Рўйхатга олиш варағининг шакллари Аҳолини рўйхатга олиш дастури асосида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш учун масъул бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар махсус ваколатли давлат органига аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги вазифаларни бажариш юзасидан кўмаклашади. Бундан ташқари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўришга ва уни ўтказишга кўмаклашиши, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш жараёнида иштирок этиши ва жойларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида жамоатчилик назоратини амалга ошириши мумкин.