Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 163 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2023-12-17 10:08:54    385

PDF юклаш
Чоп этиш



Ижтимоий тармоқларда Қўштепа тумани Янги дўкон маҳалласидан берилган видео мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “Маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарорига асосан Янги дўкон МФЙ худудида  яшовчи аҳоли хонадонларини ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида, 2023 йилда ҳудудда  1 дона янги тик ичимлик суви қудуғи қазиш, 1 дона янги сув минораси ва 1 дона янги сув насоси ўрнатиш, 1 дона сувни юмшатиш ускунаси, 1 дона ТП ўрнатиш, худудни мухофаза девори билан ўраш ҳамда 5.0 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишларини бажариш режалаштирилган. Қурилиш ишлари “FERGANA EVE MARIYA UNIVERSAL SERVICE” МЧЖ томонидан амалга оширилган. Қурилиш ишлари жарёнида 1 дона янги тик ичимлик суви қудуғи қазиш, 1 дона янги сув минораси ва 1 дона янги сув насоси ўрнатиш, 1 дона сувни юмшатиш ускунаси, 1 дона ТП ўрнатиш, худудни мухофаза девори билан ўраш ҳамда 5.0 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари якунланган.

Қурилиш ташкилоти томонидан лойиҳада кўрсатилган 2 дона ташқи ёритиш чироқлари ўрнатилмаганлиги, ободонлаштириш ишлари ҳамда ичимлик суви тармоғи синовдан ўтказиш ишлари якунланмаганлиги сабабли вақтинча ичимлик суви етказиб берилмаётганлигини, камчиликлар қисқа фурсат ичида бартараф этилишини маълум қиламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram