Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА “БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2023-12-16 09:40:35 719
Қўштепа туманидаги Маданият марказида аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, ишлаш истагида бўлган “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касбга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида меҳнатга лаёқатли ишсиз шу жумладан ташқи меҳнат миграциясидан қайтган ишсиз ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди.
Тадбир туман ҳокимлиги, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ва масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилди.
Мазкур меҳнат ярмаркасида тумандаги 21 та корхона-ташкилот ҳамда хусусий корхоналар ва тадбиркорлар 200 та мавжуд бўш (вакант) ҳамда квота иш ўринлари, шунингдек ишлаб чиқарилган махсулотларидан намуналар билан қатнашдилар.
Тадбирда туман ҳокими Илёсбек Новиков иштирок этиб, ташкил этилган меҳнат ярмаркаси иш топишда қийналаётган фуқаролар, меҳнат мигрантларини иш билан таъминлашда зарур ва аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтди.
Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан 150 нафарга яқин ишлаш истагида бўлган хотин-қизлар ва ишсиз ёшлар иштирок этган меҳнат ярмаркасида 40 нафарга яқин ёшлар касб-ҳунарга ўқишлари учун мономарказларга ҳамда доимий иш ўринларига жалб этилди.