Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1210 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-12-14 10:37:04    526

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа туманида маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича намунавий тизим яратиш тўғрисида 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинар ўтказилди.

Ўқув семинарда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Ихлосбек Абдуллаев иштирок этди.

Семинар давомида тумандан танлаб олинган Карнайчи ва Хумдон маҳаллалари мисолида хотин-қизлар юритиши керак бўлган ҳужжатлар тўғрисида хотин-қизлар фаолларига тушунчалар берилди.

Шунингдек хотин-қизлар фаолларининг бир кунлик ҳамда бир ҳафталик иш режаларини ишлаб чиқишда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Ихлосбек Абдуллаев томонидан тушунтирилди.

Маърузачи тизим ишини тўғри ташкил этишда ҳамкор ташкилотларнинг вазифалари , йўл ҳаритасини шакллантириш ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ишини самарали ташкил этиш бўйича белгиланган вазифалар, маҳаллаларда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш ҳамда ушбу масалада аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича депутатлик назоратини олиб борилишини алоҳида таъкидлади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram