Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАНИМИЗ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!
2023-12-09 09:04:51 720
Фарғона вилояти ҳокими – фуқаро муҳофазаси бошлиғи Х.Х.Бозаровнинг 2023 йил 5 декабрь кунги “Фарғона вилояти ҳудудида совуқ об-ҳаво шароитида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда куч ва воситаларнинг шайлигини таъминлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан мамлакатимизга босқичма-босқич совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши, 9 декабрдан республикамизнинг шарқий вилоятларида ёғингарчиликлар (ёмғир,қор) кузатилиши, 12-14 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати -10-13 даража совуқ бўлиши кутилаётганлиги муносабати билан вилоятдаги барча бошқарма ва ташкилотлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан совуқ об-ҳаво шароитининг салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шуни инобатга олиб, кутилаётган об-ҳаво ўзгаришига тайёргарлик кўришингизни, электр ва газ жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз.
Бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун:
Туман электр тармоқлари корхонасига (+99891-111-03-06;+99890-300-09-09; +99873-425-16-81; +99873-425-12-15),
Туман “Ҳудудгаз” корхонасига (+99873-425-11-04; 104; +99891-110-88-46; +99833-303-89-10)
Туман “Сув таъминоти” корхонасига (+99873-425-19-51; +99890-390-38-39; +99891-673-50-08) мурожаат қилишингиз мумкин.
Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.