Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ ИЛЁСБЕК НОВИКОВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

×

 2023-12-07 20:08:11    855

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Ассалому алайкум, қадрли тумандошлар!

Аввало, Сиз азизларни, Қўштепа аҳлини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этаман.

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Давлатимиз бош қомуси, аввало, халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир.

Бош қомусимиз – халқимиз иродасини ўзида ифода этиб, мамлакатимиз мустақиллиги, ҳуқуқ ва эркинликларимиз, бурч ва мажбуриятларимизнинг қонуний асоси, мустаҳкам кафолатидир.

Унинг ҳар бир моддасида миллий ва умуминсоний қадриятлар, халқимиз манфаатлари акс этган. Бош қомусимизни ўрганиш, унинг моддаларини ўз ҳаётига тадбиқ этиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш билан бирга халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Азиз юртдошлар!

Сизларни яна бир бор, Бош Қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги байрами билан қутлар эканман, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилангизга тинчлик, эзгу ишларингиз ва ташаббусларингиз рўёбида муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!




 



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram