Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 786 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОЛАЖОНЛАРГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ

×

 2023-12-06 18:08:09    736

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа туманидаги Ғиштмон маҳалласи ҳудудида жойлашган 28-МТМда қўшалоқ байрам бўлди.  “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 28-МТТга 90 ўринли қўшимча бино қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди.

Муассасага “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 1 200 000 000 сўм маблағ ажратилди ва 90 ўринли қўшимча бинонинг қурилиш ишлари “Дугоба ниҳол сервис” МЧЖ томонидан олиб борилди. Қолаверса ушбу боғчанинг филиалини таъмирлаш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 163 миллион сўм ажратилди. Ҳозирда муассасанинг филиали ҳам тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, қишлоқдаги болажонлар учун тўла-тўкис шароитлар яратилди.

28-МТМда ташкил этилган тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, маҳалла нуронийлари, мутасадди идора раҳбарлари, шунингдек муассасанинг тарбиячи ва тарбияланувчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида болажонлар иштирокида мусиқий дастур ҳам намойиш этилди.    










 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram