Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ШОМИРЗА МАҲАЛЛАСИДА БАЙРАМ ТАНТАНАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-12-06 17:06:09 633
Конституция - халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!
Барчамизга маълумки Қўштепа, Қува, Риштон ва Фурқат туманларида ҳаётга татбиқ этилган “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” мезонлари вилоятимизнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам оммалаштирилди. Хусусан, бугун Қўштепа туманидаги “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” мезонлари жорий этилаётган Шомирза маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишлаб “Конституция - халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Шомирзаликлар ва туманимиз аҳли жамул-жам бўлган байрам тадбири чинакам маънода миллий-маданий сайлга айланиб кетди. Дастлаб “Соғлом ҳаёт учун” спорт тадбири ташкил этилди.
Байрам тадбирининг очилиш маросимида Бандлик вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев ва вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, туман ҳокими Илёсбек Новиков ва сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда масъул идораларнинг раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбир давомида Шомирза маҳалла фуқаролар йиғини биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ва тадбир иштирокчилари маҳалла биносида жамоа учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Меҳмонлар иштирокида МФЙ раиси ва хотин-қизлар фаолига компютер жамланмалари топширилди.
Шунингдек, 21 нафар “Аёллар дафтари”да турган хотин-қизларга ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига асосан Маҳаллабай ишлаш агентлиги жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидия асосида тикув машиналари ва 1 нафар “Ёшлар дафтари”да турувчи фуқарога эшик-ром ясаш учун метал кесувчи ускуна берилди.
Тадбир давомида аҳоли учун арзонлаштирилган қишлоқ ҳўжалиги ва озиқ- овқат маҳсулотлари ярмаркаси, хотин-қизлар учун тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.
Ундан сўнг маҳалла ҳудудидаги 23-умумий ўрта таълим мактабида кўнгилочар тадбирлар бошланди. Тадбир иштирокчилари учун байрам дастурхони атрофида мусқий кўнгилочар дастур намойиш этилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва туман ҳокими Илёсбек Новиковларнинг байрам табрикларидан сўнг туманимиз фаолларига кўкрак нишонлари, маҳалладаги ижтимоий ривожланишга ҳисса қўшган бир гуруҳ ташаббускорларга, спортчи ва ҳар жабҳада наъумунали ўқувчиларга ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Қолаверса илк маротаба фуқаролик паспорти олаётган 6 нафар ёшларга вилоят раҳбари томонидан паспортлар топширилди.
Тақдирлаш маросимидан сўнг юртимизнинг таниқли санъаткорлари, туманимизнинг хушовоз хонандалари ва сўз усталари томонидан концерт дастури намойиш этилди.