Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023-12-05 14:52:06 471
Меҳрга муҳтож оилаларни йўқлаш, уларга ёрдам кўрсатиш халқимизнинг қон-қонига сингган энг азалий қадриятларимиздан бири ҳисобланади. Айниқса, байрам арафасида бу каби меҳр-мурувват хайрия тадбирларининг кўлами янада ортади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Қўштепа туманида ижтимоий кўмакка муҳтожларга мурувват кўрсатишдек хайрли амаллар кенг қулоч ёйган.
Барча маҳаллаларда ташкилланаётган саховат тадбирлари ва йўқловларда ёши улуғ кексалар, имконияти чекланган ва эҳтиёжманд оилалар вакилларига мурувват кўрсатилиб, кўнгилларга шодлик улашилмоқда.
Жумладан, Истиқлол маҳалласида истиқомат қилувчи тадбиркор, “Анас электроникс” МЧЖ раҳбари Хабибулло Абдуллаевнинг ташаббуси билан 13 турдаги зарур озиқ-овқат маҳсулотлари туманимизда истиқомат қилувчи ёши улуғ кексалар, шунингдек боқувчисини йўқотган, эхтиёжманд ёрдамга муҳтож 180 оиланинг уйларига етказиб берилмоқда.
Бугун, Истиқлол маҳалласида ташкил этилган саховат тадбирида 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Иномжон Марайимов ва тадбикор Хабибулло Абдуллаев, шунингдек, маҳалланинг масъуллари иштирок этишди.