Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 92 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2023-12-04 20:45:53    287

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган Қўштепа тумани Эшонгузар МФЙ ҳудудидаги “AHMADJON HOJI OTA” фермер хўжалиги раҳбари томонидан фермер хўжалиги ерларига ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилишлар ва бино иншоатлар қуриб олинганлигига оид мурожаат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими қуйидагиларни маълум қилади.

- “Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 21.10.2022 йилдаги 4-1504-2203/2143-сонли даъвогар Давлат солиқ Қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги вилоят бошқармасининг жавобгар “AHMADJON HOJI OTA” фермер хўжалиги раҳбари Р.Мўйдинов томонидан ўзбошимчалик билан қурилган 88 кв.м бино иншоотларни мажбурий тартибда, жавобгар ҳисобидан буздириш ва ер майдонини белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш ҳамда ўзбошимчалик билан тўсиб олинган 531 метр бетон тўсиқ деворни ва 4 дона темир дарвозаларни олиб ташлаб, мавжуд йўлни ўз ҳолига келтириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати 14.02.2023 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижрога қаратилган.

Қарздор суд қарори билан таништирилиб ҳужжат талабини бажариши шартлиги тўғрисида огоҳлантирилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида “AHMADJON HOJI OTA” фермер хўжалиги раҳбари Р.Мўйдиновга 28.03.2023 йилда мажбурият юклатилган. Мажбурият бажарилмагани учун 11.05.2023 йилда Р.Мўйдиновга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробари миқдорида қўшимча жарима қўлланилган.

Шунингдек, келгусида қарздор Р.Мўйдинов суд ҳужжати талабларини бажармаган тақдирда ЖКнинг 232-моддаси тартибида жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган. Шунга қарамасдан, 15.06.2023 йилда ижро ҳужжати талабини бажариш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “AHMADJON HOJI OTA” фермер хўжалиги ҳудудидаги ноқонуний қурилган 2 та дарвоза буздирилган.

Кейинги мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 4.950.000 сўм 24.10.2023 йилда қўшимча жарима ундирилди ва ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.

Келгусида тегишли суднинг ноқонуний қурилмани мажбурий тартибда буздириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлимга келиб тушган тақдирда ижро ҳужжати талаби тўлиқ амалга оширилиши таъминланишини маълум қиламиз.”

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram