Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ВАЗИР МАСЛАҲАТЧИСИ “ШОМИРЗА” МАҲАЛЛАСИДА БЎЛДИ

×

 2023-12-04 13:14:34    280

PDF юклаш
Чоп этиш



Барчамизга маълумки Қўштепа туманидаги “Шомирза” маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Қисқа муддатда мазкур маҳалла ҳар жабҳада энг намунавий, обод, гўзал ҳудудга айлантирилди.

Бугун “Шомирза” маҳалла фуқаролар йиғинида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев иштирокида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида олиб борилган ишлар хусусида йиғилиш ўтказилди. Унда тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ишчи гуруҳ аъзолари ва маҳалланинг масъуллари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида туман ҳокими Илёсбек Новиков “Шомирза” маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида шу кунгача бажарилган ва бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақида маълумот берди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев ҳудудда амалга оширилган ишлар юзасидан мулоқот қилиб, ўзининг тавсияларини айтиб ўтди.

Шунингдек, вазир маслаҳатчиси маҳаллада “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” дастури доирасида олиб борилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишиб, “Шомирза”ни намунали маҳаллага айлантириш бўйича йўл харитада белгиланган ҳар бир банд бўйича масъулларга ишларни самарали олиб бориш бўйича ўзининг кўрсатмаларини берди.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram